Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бортида 146 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган Boeing-737 йўловчи самолёти Лос-Анжелес халқаро аэропортига қўнганидан кейин юк машинаси билан тўқнашиб кетди, деб ёзади «РИА Новости». Ҳодиса натижасида саккиз киши жабрланди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Шаҳар ёнғин хизмати маълумотларига кўра, тўқнашув самолётни юргизиб олиб бориш йўлагида юз берган. Катта хизмат машинасида саккиз киши бўлган, уларнинг барчаси ҳаёт учун хавфли бўлмаган шикастланишлар олган. Авиалайнер йўловчиларидан ҳеч бири жабрланмаган.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетган. Самолётнинг ўнг қанотига зарар етган, ёқилғи оқиб кетиши кузатилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар