Тошкент шаҳар ҳокимининг 12 майдаги қарори билан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Мирҳосил Холматов 19 май куни вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Компания матбуот хизматининг хабар қилишича, ўтган қисқа вақт мобайнида бошқарув раиси в.б. кўпгина топшириқларни ходимларнинг лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифалар бўйича эмас, балки ўзининг субъектив қарашларидан келиб чиқиб берган. Шунингдек, ўтказилган йиғилишларда қисқа вақт (10 кун) ичида йўловчи ташиш транспорти фаолиятини тубдан ўзгартириш юзасидан, жумладан, ойлик йўл чипталари бўйича қимматбаҳо совринлар берилиши каби «юзаки ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланмаган ҳолда» вазифалар берилган.
Бундан ташқари, Холматов автобуслар эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 00:00 гача ишлашини таъминлаш ташаббуси билан чиққан эди.
Шу билан бирга, Мирҳосил Холматов томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Моҳир Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи раҳбарият томонидан рад этилди.
Изоҳ (0)