Буюк Британия маликаси, Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтоннинг синглиси Филиппа (Пиппа) Миддлтон турмушга чиқди. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, маросимда Кейтнинг ўзи ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Уильям, уларнинг фарзандлари шаҳзода Жорж ва малика Шарлотта, шунингдек, шаҳзода Гарри иштирок этди.
32 ёшли Пиппа Миддлтон 40 ёшли миллионер, Eden Rock Capital Management инвестицион консалтинг компанияси раҳбарига турмушга чиқди.
Изоҳ (0)