АҚШнинг Time журнали янги сони муқовасида мамлакат президентининг қароргоҳи — Оқ Уй секин-аста православ авлиёси Хушбахт Василийга айланиши намойиш этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Айтилишича, муқова сондан ўрин олган бир мақолага бағишланган. Мазкур мақолада Россия махсус хизматлари нафақат серверларни, балки ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни бузишни ўргангани айтилади.
«Афтидан, Россия, ниҳоят, эга бўлишни хоҳлаган, аммо ‘совуқ уруш йиллари’ эриша олмаган имкониятларига — АҚШдаги воқеаларнинг боришини ижтимоий фикр манипуляцияси ёрдамида ўзгартириш имкониятига эга бўлди», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)