12 май куни Пекинда «Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида»ги қўшма баёноти қабул қилинди. Ҳужжатни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин имзолади.
Ҳужжат олти бўлимдан иборат бўлиб, у турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш жараёнларини қамраб олади.
Жумладан, қўшма баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистон томони «ягона Хитой» сиёсати олиб борилишини қатъий қўллаб-қувватлайди, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитойни ифодаловчи ягона қонуний ҳукуматлигини, Тайвань ва Тибет эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор баён қилади. Ўзбекистон томони ҳар қандай шаклдаги «Тайвань мустақиллиги»га қарши чиқади, Тайвань бўғози икки томони ўртасидаги муносабатларнинг тинч ривожланиши ҳамда мамлакатни тинч йўл билан бирлаштириш мақсадида Хитой ҳукумати томонидан олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Ушбу ҳавола орқали баёнотнинг тўлиқ матни билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)