Дунё бўйича аҳоли сонига нисбатан қотиллик энг юқори фоиз Гондурасда қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мамлакатдаги 100 минг аҳолига 85,7 қотиллик тўғри келади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ташкилот ҳисоботида маълум қилинишича, «рейтинг» иккинчи ўрнидан Салвадор (100 минг кишига 63,2 қотиллик), учинчи ўрнидан Венесуэла (51,7) жой олди. Рўйхат ўнлигига асосан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари — Колумбия (48,8), Белиз (37,2), Гватемала (36,2), Ямайка (35,2), Тринидад Тобаго (32,8), Бразилия (30,5) ва Доминикан Республикаси (30,2) кирди.
«Лотин Америкасида қотиллик даражаси дунёнинг бошқа ҳудудларига қараганда анча юқори. Дунё аҳолисининг атиги ўн фоизи яшаса-да, дунё қотиллигининг тўртдан бир қисми Америкада содир бўлади деб айтиш мумкин», — дейилади ҳисоботда.
Изоҳ (0)