Еврокомиссия Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олишда муҳим ахборотни яширган деб топиб, компанияни 110 миллион евро миқдоридаги жаримага тортди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Даставвал Facebook йиллик айланмасининг бир фоизи (276 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилиши айтилаётган эди, аммо компания регулятор билан ҳамкорлик қилгани боис жарима миқдори туширилди.
Facebook WhatsApp’ни 2014 йили 16 миллиард долларга харид қилган эди. Ҳисоботда компания ижтимоий тармоқ ва мессенжер фойдаланувчиларининг аккаунтларини автоматик тарзда бирлаштирмаслигини кафолатлаган эди. Аммо икки йилдан сўнг бу иш барибир амалга оширилди.
Бу иш Еврокомиссияда шубҳа-гумон уйғотди, текширув чоғида эса компания муҳим ахборотларни яширгани аниқланди.
Изоҳ (0)