Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сельта»га қарши (4:1) ўйинда дубл қайд этиб, яна бир рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.
Sky Sports нашрининг ёзишича, португалиялик 32 ёшли футболчи Европа Топ-5 чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. Роналду «Сельта»га қарши ўйинда Европа миллий чемпионатларидаги 367 ва 368-голларини уриб, англиялик Жимми Гривсга тегишли (366 гол) бўлган рекордни янгилади.
Қайд этиш жоиз, Роналду 46 йил давомида сақланиб турган рекордни Жимми Гривсдан 68 ўйин кам ўтказган ҳолда янгилашга эришди.
Изоҳ (0)