АҚШ президенти Дональд Трампни плагиатда — «Ҳуқуқшунос малласоч» фильми бош қаҳрамони Эллен Вудснинг нутқини кўчириб олишда гумон қилишмоқда. Ролик FallonTonight ток-шоусининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
Видео икки кун ичида 68 минг «лайк» тўплади ва 44 минг марта улашилди. Ушбу роликда фильмдан кадрлар намойиш этилиб, сўнг улар Трампнинг 13 май куни Либерти университетидаги (Виржиния штати) сўзлаган нутқига уланиб кетади.
Tonight: Trump plagiarized his commencement speech from Elle Woods in Legally Blonde pic.twitter.com/EScE4B02F8
— The Tonight Show (@FallonTonight) May 16, 2017
Ўз чиқишида АҚШ президенти талабаларга ўзига ишониш ва орзу сари интилиш муҳимлиги ҳақида сўзлаб берган эди.
Ролик шундай ишланганки, Трампнинг сўзлари деярли сўзма-сўз фильм қаҳрамонининг сўзларини такрорлайди.
«Трамп чиқишининг бошини Эллен Вудсдан ўғирган», — маълум қилди Twitter’даги саҳифа маъмурлари.
Изоҳ (0)