АҚШда Оқ уй биноси номаълум шахс комплекс шимолидаги тўсиқдан сакраб ўтганлиги туфайли кириш ва чиқиш учун ёпилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса ҳақида АҚШ махфий хизмати Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Махфий хизмат Пенсильвания-авеню шимолий деворидаги велосипедлар тўхташ жойидан сакраб ўтган шахсга нисбатан муносабат билдирди», — дейилади хабарда.
Бошқарманинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда гумонланувчи қўлга олинган.
Агентликнинг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташрифи муносабати билан Оқ уйда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Эрдўғон ҳодисадан аввалроқ Оқ уйни тарк этганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)