16 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича Россия Президенти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Чеботарёв бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларга оид икки томон кун тартибининг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Изоҳ (0)