Испания Ла лигасининг 37-тур беллашувларига якун ясалди ва унда икки пешқадам бир хил ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритди.
Бунда «Қироллик клуби» марказий ўйин мақомидаги беллашувда ҳаракат қилди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Севилья»ни 4:1 ҳисобида таслим қилди. Учрашувда Криштиану Роналду дубл қайд этишга муваффақ бўлди. Шу куни Зидан асосий ҳужумчи сифатида Алваро Моратага эътибор қаратди.
«Барселона» футболчилари эса «Лас-Пальмас» майдонидан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишни уддалади. Учрашувда Неймар хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
«Барселона» футболчилари «Реал» хатосини кутишда давом этади. 17 май куни Мадрид клуби Вигода «Сельта» меҳмони бўлади. Сўнгги тур эса 21 май куни Малагада ўтади. Мана шу учрашувлардан «Реал» камида 4 очкони қўлга кирица, чемпионликка эришади. Битта ўйин бой берилса ва Каталония клуби сўнгги турда «Эйбар»ни таслим қилса, чемпионлик «Барселона»га кетади.
Испания Ла лигаси 37-тур беллашувлари 13 май, шанба
«Эспаньол» — «Валенсия» 0:1
Гол: Хосе Луис Гайя, 75 (0:1).«Алавес» — «Сельта» 3:1
Голлар: Ману Гарсия, 5 (1:0). Зуаир Феддаль, 18 (2:0). Дейверсон, 37 (3:0). Яго Аспас, 78-пен (3:1).«Осасуна» — «Гранада» 2:1
Голлар: Жон Мондрагон, 24 (1:0). Адриан Рамос, 41 (1:1). Кенан, 75 (2:1).14 май, якшанба
Изоҳ (0)