Флоренцияда (Италия) World Superyacht Awards йиллик премияси ғолиблари эълон қилинди. Ғолиблар орасида россиялик бизнесмен Алишер Усмоновга тегишли Dilbar яхтаси ҳам бор, деб хабар беради Forbes.
15 917 тонна сув сиғимига эга яхта дизель-электрик куч қурилмасига эга бўлиб, бу унга соатига 42 километр тезликда юриш имконини беради. Яхта ички хоналарининг умумий майдони 3800 квадрат метрни ташкил этади.
Яна бир ғолиб кема — Sybaris яхтаси Италиянинг Perini Navi кемасозлик корхонасида яратилган бўлиб, унинг қурилишига тўрт йил сарфланган. Яхта эгаси — америкалик IT-магнат Билл Друкер.
Legacy Award номинациясида бизнесмен, филантроп ва сув остида сузиш ишқибози Алекс Дрейфус ғалаба қозонди. У кема корпуси учун ишлаб чиққан лойиҳа денгиз касаллигининг келиб чиқиш эҳтимолини камайтиради.
Энг жасоратли экспедиция учун бериладиган Voyager’s Award мукофоти Glaze яхтасига тегди — у Австралия соҳили бўйлаб сузишни амалга оширган эди.
Изоҳ (0)