БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги таркибида номаълум моддалар бўлган олтита қалбаки дори воситаларини қўллашдан огоҳлантиради. Мазкур номаълум моддалар қон босимининг кескин пасайиб кетишига олиб келиши, шунингдек, юрак ва қандли диабет касалликлари мавжуд беморлар, ёғ миқдори баланд, айниқса таркибида нитрат бўлган дориларни қабул қилиб келаётган кишилар учун жиддий хавф туғдириши мумкин, деб ёзади UAEInside.
АҚШ дори воситалари ва маҳсулотларни назорат қилиш бошқармасининг огоҳлантиришидан сўнг вазирлик ушбу воситаларга қарши олтита циркуляр чиқарди.
Биринчи маҳсулот, Tornado таркибида, АҚШ дори воситалари ва маҳсулотлар назорати бошқармаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, нортадалафил моддаси мавжуд.
Иккинчи маҳсулот, Xrect иккита номаълум модда: тадалафил ва дескарбенилденнафилни ўз ичига олади.
Учинчи маҳсулот Z Daily таркибида гомосульденафил бор.
Тўртинчи маҳсулот Big N тадалафилга эга.
Бешинчи маҳсулот Cummor and Monkey Business таркибида Ndesmethyl tadalafil моддаси мавжуд.
Ушбу моддалар хавф гуруҳида бўлган юқоридаги беморлар учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.