Ўз вақтида ОФК тасарруфидан чиқиб кетган Қозоғистон футбол федерацияси УЕФАдан 1 миллион евро олади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг «Вести» нашри хабар берди.
УЕФА ўзига аъзо мамлакат футбол федерацияларининг ҳар бирига 1 миллион евродан пул ўтказиб беришга қарор қилган. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти ахборот берган. Янги сайланган президент Александер Чеферин баёнотига кўра, бундай ҳолат келажакда ҳам амалда бўлади.
Евро—2016 мусобақси УЕФА учун катта даромад келтирди. Ҳар бир футбол ассоциациясининг 1 миллион евродан қабул қилиб олиши, мана шу турнирдан келиб тушган фойда эвазига рағбатлантириш сифатида эътироф этилган.
Маълумот учун, УЕФАга 55 мамлакат футбол федерациялари аъзо ҳисобланади. Ҳар тўрт йилда бир марта ўтадиган қитъанинг энг йирик мусобақасига бўлган эътибор камида Франция—2016 даги каби бўлса, УЕФА ҳар тўрт йилда 55 миллион еврони ўз аъзоларига шунчаки бериб юбораверади.
Изоҳ (0)