Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойда давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур компания Ўзбекистондаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик тоза ва самарадор технологиялар жорий қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенг кўламда давом эттириш тарафдоримиз.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармояларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдормиз.

Ван Илин, Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси

Изоҳ
Асосий янгиликлар