Хитойда давлат ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев 13 май куни Пекинда Хитой бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.
Учрашув Пекиндаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида бўлиб ўтгани айтилмоқда. Тадбирдан суратлар Getty агентлиги томонидан эълон қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Хитойга ташрифи давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин, бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашиши ҳақида хабар берилган эди.
Музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилиши, томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиши кўзда тутилган эди.
Изоҳ (0)