НАТО мамлакатлари Черногорияга ушбу иттифоққа кириш имконини берувчи баённомани ратификация қилди. Бу ҳақда Черногория ҳукуматининг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Баённоманинг Шимолий альянсга аъзо 28 давлат томонидан ратификация қилиниши 25 май куни Брюсселда ўтказиладиган НАТО саммити Черногория иштирокида бўлиб ўтишини билдиради.Саммитда Черногориянинг НАТО аъзосига айланиши эълон қилинади.
Бироқ Черногория бош вазири Душко Марковичнинг қайд этишича, Подгорица 5 июнь кунигина НАТОнинг расмий 29-аъзосига айланади.
Маълумот ўрнида, НАТОга аъзо давлатлар Черногориянинг альянсга кириши ҳақидаги баённомани 2016 йил 19 май куни имзолаган эди. Черногория парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги қонунни 28 апрель куни қабул қилди.
Изоҳ (0)