Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Volkswagen АҚШда «дизель можароси» доирасида автомобиллари дастурий таъминотидаги нуқсонларни бартараф этиш учун 1,2 миллиард доллар товон тўлайди. АҚШ федерал суди бу ҳақдаги тегишли қарорни тасдиқлади, дея хабар беради «РБК».

Фото: Мотор

Фото: Мотор

Автоконцерн дастурий таъминотдаги носозликларни бартараф этади ёки автомобиль эгаларига товон тўлайди. Мазкур қарор ҳажми 3 литр бўлган дизель двигателли 88 мингдан ортиқ автомобилга тегишли.

2009—2012 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун товон миқдори 7,8 мингдан 13,9 минг долларгачани ташкил этади. 2012 йилдан кейинги машиналар учун товон суммаси 16,1 минг долларгача оширилган.

Умуман олганда, Volkswagen АҚШ экологик меъёрларини бузганлиги туфайли келиб чиққан можарони бартараф этиши учун жами 25 миллиард доллар тўлашига тўғри келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар