Тошкентнинг «Пахтакор» клуби раҳбариятида яна ўзгариш рўй берди, деб маълумот берди жамоа матбуот хизмати.
Унга кўра, яқиндагина «Пахтакор» вице-президенти этиб тайинланган Бобур Шодиев эндиликда клуб президенти лавозимини эгаллади. Бунга қадар шу вазифани бажариб келган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эса «Пахтакор»нинг фахрий президентига айланди.
Бобур Шодиев вице-президент бўлгач, «Пахтакор» бош директори вазифасида иш бошлаган Умид Аҳмаджонов эндиликда вице-президент лавозимида ишлашга киришди. Унинг эски ўрнида Дмитрий Адисман бош директорлик вазифасини бажаради.
«Пахтакор» раҳбариятидаги ўзгаришлар вақтида клуб стадиони замонавий кўринишда қайта таъмирдан чиқарилиши ва жамоага Европа ёки Бразилиядан мутахассис олиб келиниши мумкинлиги хабар қилинганди.
Тошкент гранди иккинчи давра олдидан «Локомотив»га ижарага берилган Жалолиддин Машарипов ҳамда фаолиятини Хитойда давом эттираётган Егор Кримецни ортга қайтариш ҳаракатига тушгани айтилганди.
Изоҳ (0)