Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Суриядаги деэскалация зоналарида кузатувчи сифатидаги иштирокини истисно этмади, деб ёзади «Газета.ru».
«Остонада имзоланган меморандумда ушбу зоналар амал қилишини таъминлаш учун учинчи мамлакатлардан кузатувчилар жалб этилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Бу барча манфаатдор томонлар келишуви билан ва биринчи навбатда Сурия ҳукумати учун мақбул ҳолатда амалга оширилиши лозим», — деди вазир.
Лавров Россия деэскалация зоналарини ташкил этиш бўйича меморандумни амалга оширишда АҚШнинг ҳар қандай улушини маъқуллашини таъкидлади.
Изоҳ (0)