Сатверсмени ҳимоя қилиш бюроси – Латвия контрразведкаси директори Янис Майзитис квартирасига номаълум кимсалар кириб, унинг компьютерини ўғрилаб кетди. Бу ҳақда муассаса вакилига таянган ҳолда 10 май, чоршанба куни «Mixnews.lv» портали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Ўғрилар жаноб Майзитиснинг уйини тунаб кетганини тасдиқлайман. Ўғриланган компьютерда махфий маълумотлар бўлмаган, бу унинг шахсий комютери эди.Латвия полицияси юз берган воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Полиция бошлиғи Интс Кюзиснинг сўзларига кўра, ўғрилик бир неча кун аввал содир бўлган, компьютердан ташқари жиноятчилар яна бир қанча буюмларни ўмарган.Ивета Маура, Латвия контрразведкаси вакили
Интс Кюзиснинг айтишича, Латвия контрразведка бошлиғи яшайдиган ҳудудда аввал ўғриликлар содир бўлмаган.
Изоҳ (0)