Бразилия энг бой табиатга эга мамлакат деб тан олинди. Бу ҳақда Travel and Tourism Competitiveness Report тадқиқотларида маълум қилинди, дейилади Жаҳон иқтисодий форуми сайтида.
Рейтингни тузишда ташкилотнинг 13 нафар мутахассиси дунёнинг 136 мамлакатини ҳайвон ва ўсимликлар турлари, қўриқхона ва экология ҳудудлари, шунингдек ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объектлари сони бўйича таққослади.
Рейтингнинг иккинчи ўрнидан Мексика, учинчи ўрнидан эса Коста-Рика жой олди. Шунингдек, рўйхат ўнлигидан Перу, Хитой, Австралия, Таиланд, Танзания, Испания ва АҚШ жой олди.
Россия рейтинг 39-ўрнини эгаллади. Тожикистон 80-ўрин, Қозоғистон 92-ўрин, Украина 115-ўриндан жой олди. Рўйхатнинг охирги учта ўрни Босния ва Герцеговина, Баҳрайн ва Молдовага насиб қилди.
Изоҳ (0)