Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Бош вазирининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азизга икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Табрик мактубида қайд таъкидланганидек, ўтган 25 йиллик давр ичида икки мамлакат ўртасида азалий тарихий ва маданий яқинлик, тенглик ва биродарликка асосланган кенг миқёсли ва изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Шунингдек, сўнгги вақтда бўлиб ўтган икки томонлама делегациялар алмашуви ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини белгилашда муҳим қадам бўлгани қайд этилди.
Абдулазиз Комилов ўз мактубида жорий йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар алоқалар ривожига катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)