Швейцария марказий банки 20 франк номиналли янги купюра чиқарди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Янги банкнота ҳажман эскисидан майдароқ, аммо олдингиси каби қизил ва тўқ сариқ рангларга эга.
Банкнота дизайни креатив эканлиги алоҳида таъкидланмоқда. Купюранинг бир томонида қўл ва Ер, бошқа томонида эса капалаклар тасвирланган.
Купюра 17 майдан истеъмолга киритилади.
Изоҳ (0)