Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи йўллари носозлиги боис кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари рўй бераётгани, шулардан бирида ёш бола нобуд бўлгани ҳақида «Даракчи» нашри маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».
«2015 йилда асфальт ётқизамиз деган ваъда билан кавлаб кетилган йўл ҳамон абгор аҳволда қолмоқда. Шунингдек, фуқаролар мурожаатидан маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Дамариқ» маҳалласи йўллари 30 йилдан буён асфальтланмаган», – дейилади хабарда.
«Андижон вилояти Пахтаобод тумани Қашқир массивидаги янги намунали уйлар қурилган кўчалар хароб аҳволда. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний шаҳри Хончарбоғ кўчаси йўллари ёғин-сочин пайти ботқоқликка ўхшаб қолади. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани марказий йўли ўта таъмирталаб аҳволда», – деб таъкидланмоқда «1news.uz» хабарида.
Изоҳ (0)