Россия мудофаа вазирлиги ИШИД гуруҳи террорчилари Сурия ҳудудида мамлакат ҳарбий хизматчисини ушлаб, қатл қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Россия қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳидаги барча ҳарбий хизматчилари тирик, соғ-саломат ҳамда ўз бўлинмалари таркибида халқаро террорга қарши кураш бўйича вазифаларни бажармоқда», — дейилади идора хабарномасида.
Шунингдек, идора «халқаро террорчи гуруҳларнинг ёлғон ахборотларини мунтазам равишда тарқатувчи ОАВ»нинг хатти-ҳаракатларини қоралади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.