Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим деэскалация зоналарида БМТ кузатувчилари механизми жорий этилиши мамлакат ҳукумати томонидан маъқулланмаслигини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«БМТ ёки халқаро кучлар у ерда роль ўйнамаслиги лозим», — унинг сўзларини келтиради Gulf News.
Сурия ҳудудида хавфсиз зоналар яратиш ҳақидаги меморандум бир муддат илгари Остонада имзоланган эди.