Германия ТИВ расмий вакили Мартин Шефер мамлакат ҳукумати АҚШнинг НАТО ИШИДга қарши курашга қўшилиши борасидаги таклифини Брюссель саммитига қадар кўриб чиқишини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бугун вазият ўзгарди, нафақат АҚШда янги маъмурият ҳокимиятга келишида, балки Сурия ва Ироқдаги ИШИДга қарши курашда бу намоён бўлади», — деди амалдор брифинг чоғида.
«Шу боис биз АҚШ ва бошқа ҳамкорларимизнинг таклифларини 25 май куни Брюсселда ўтадиган саммитга қадар тез суръатларда кўриб чиқамиз», — қўшимча қилди Шефер.
Илгарироқ АҚШ НАТОнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилишини исташи ҳамда бу борада таклиф билан чиқиши билдирилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)