Уфалик ихтирочи Айдар Хайруллин смартфонлар ва бошқа гаджетларни аланга ёрдамида зарядлаш йўлини ўйлаб топди. Бу ҳақда Daily Afisha хабар бермоқда.
Зарядлашни амалга ошириш учун ихтирочи электр энергияси талаб қилмайдиган махсус печь-зарядка яратди.
Мажмуада печдан ташқари кичик қути — USB улагичли генератор мавжуд бўлиб, у ҳаракатланмайдиган элементларсиз иссиқликдан электр энергияси ишлаб чиқаради.
Ихтирочининг сўзларига кўра, тармоқдан зарядлаш учун қанча вақт кетса, печдан заряд олиш учун ҳам шунча вақт кетади.
Хайруллин мазкур ихтиро устида икки йил иш олиб борди. У ҳозирга қадар заряд берувчи 100 та печ йиғиб, илк буюртмачиларга етказиб берди. Буюртмачилар орасида АҚШ ва Буюк Британиядан сайёҳлар ҳам мавжуд.
Хайруллин тез орада алоқасиз ўчиргични яратишни мўлжалламоқда.
https://youtu.be/ga_89lf9Gjs
Изоҳ (0)