6 май куни Гвинея пойтахти Конакри шаҳридан шимолроқда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Юк автомобили ва микроавтобуснинг тўқнашиб кетиши оқıбатıда ҳалок бўлган 21 кишининг 12 нафари аёл киши экани маълум қилинди.
Йўл полицияси раҳбари Бабакар Саррнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида 33 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)