Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика нейрохирургия илмий маркази ҳамкорлигида Жаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерациясининг таълим курслари ўтказилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.
Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётган мазкур ўқув курсларида Россия, Хитой, Германия, Япония, Франция, Италия, Туркия каби давлатлар ҳамда Ўзбекистоннинг ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган олимлари, шифокорлар иштирок этди.
Анжуман давомида Н.Бурденко номли Россия нейрохирургия илмий-текшириш институти директори, академик А.Потапов ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университетининг нейрохирургия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Г.Чмутин Самарқанд медицина институти 1-сон клиникаси нейрохирургия бўлимида беморларни кўрикдан ўтказди, операцияда иштирок этди.
Анжуман давомида Россия ҳамда Япониянинг етакчи тиббиёт клиникалари билан Республика нейрохирургия илмий маркази ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди.
Изоҳ (0)