Тошкентда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалига қадар тўққиз нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси етиб келганди.
Куннинг биринчи ярмида уларнинг беш нафари рингга чиқди ва барчаси ҳал қилувчи финал жангига йўлланма олди.
Мурод Аҳмадалиев аввалги босқичда бутанлик Нима Дордини нокаутга учратишга муваффақ бўлганди. Бу сафар у жанубий кореялик спортчини иккинчи раундда нокаут билан таслим қилди. Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев ҳам хитойлик рақибини муддатидан аввал маҳф этишга эришди.
Улар қаторида Жасур Латипов, Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримов ҳам финалга йўл олди. Мадримов ва Латипов саккиз нафар жангчиси ярим финалга қадар етиб келган Қозоғистон делегацияси аъзоларидан устун келди.
Олдинда яна тўртта жанг бор. Уларнинг учтасида Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этган боксчилар рингга чиқади.
Изоҳ (0)