Россиянинг «ТАСС», «Интерфакс», «РИА Новости» агентликлари мамлакат ҳарбий-дипломатик манбаларига таянган ҳолда Суриядаги кимёвий ҳужум аслида постановка бўлганини таъкидламоқда. «Коммерсант.ru»нинг билдиришича, келтирилган фикрларга кўра, постановкани «Al Jazeera телеканали стрингерлари гуруҳи тайёрлаган».
Айтилишича, суратга олиш жараёни гўёки Идлиб вилоятида, 30 та ўт ўчириш ҳамда тез ёрдам машиналари, 70 нафаргача маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида ўтган.
«Суратга олиш жараёни якунлангач, ҳар бир иштирокчига, шу жумладан, болаларга минг Сурия фунтидан пул ҳамда озиқ-овқат тўплами берилган», — деб маълум қилди агентликларнинг номи келтирилмаётган манбаси.
Муқаддам Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси кимёвий ҳужумга учраган кишилар акс этган видеолавҳани тарқатган эди. Аммо Россия томони амалдаги режимнинг бу ишларга алоқасини инкор этиб келмоқда.
Изоҳ (0)