Германия конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал идораси (контрразведка) раҳбари Ханс-Георг Маасеннинг фикрича, Россия Германиядаги парламент сайлови жараёнига аралашиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
2015 йили Кремль билан боғлиқлиги тахмин қилинаётган APT28 гуруҳи Бундестаг серверларига хакерлик ҳужуми уюштириб, кўп миқдорда маълумотларни қўлга киритган эди. Маасеннинг таъкидлашича, бу маълумотлардан қандай фойдаланиш Кремлда ҳал қилинади.
«Акс томон дезинформацияда асқатадиган маълумотларни тўплашга уринади», — деди у Потсдамдаги конференция чоғида.
«Бундай қилиш ёки қилмаслик — сиёсий қарор бўлиб, тахминимча, у Кремлда қабул қилинади», — қўшимча қилди контрразведкачи.
Илгарироқ идора 2017 йили ўтадиган парламент сайловлари пайтида киберҳужумлар амалга оширилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)