Афғонистон президенти Ашраф Ғани Покистонга ташриф буюриш таклифини рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Исломобод бизга Мозори Шарифдаги, Кобулдаги Америка университети ва Қандаҳордаги терактлар ижрочиларини топширмагунига қадар Покистонга бормайман», — унинг сўзларини келтиради Geo News телеканали.
Кобулда Покистон делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Ашраф Ғани Исломободдан мамлакат ҳудудида турган «Толибон» гуруҳи жангариларига қарши конкрет чоралар кўрилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)