11 апрель куни БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилиши кўзда тутилган энергия жиҳатидан самарали ва кам-углеродли қишлоқ уйлари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришни амалга ошириш бўйича кенг кўламли янги қўшма лойиҳа имзоланди. Бу ҳақда БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Дарё»га маълум қилди.
Иқлим ўзгариши бўйича Париж Битими 2016 йилда кучга кирган, Парижда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги томонларнинг 2015 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтган 21-доиравий конференциясида маъқулланган энг биринчи умумий ва қонунчилик жиҳатидан бажарилиши лозим бўлган глобал иқлим шартномаси ҳисобланади. Ўзбекистон, мазкур Конвенция томони сифатида, Париж битимни 2017 йилнинг 19 апрель куни имзолади.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилиши кўзда тутилган энергия жиҳатидан самарали ва кам-углеродли қишлоқ уйлари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришни амалга ошириш бўйича кенг кўламли янги қўшма лойиҳанинг маъқулланиши ва имзоланиши мамлакат томонидан Париж Битимининг имзомланиши билан деярли бир вақтга тўғри келди.
Глобал экологик фонд ва БМТТД томонидан молиялаштирилаётган, грант маблағлари ҳисобига умумий бюджети 6,3 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган янги лойиҳа уй-жой секторида энергия ва ресурсларни тежашни ошириш бўйича муҳим ва инновацион вазифаларни бажаришга йўналтирилган.
Ушбу лойиҳанинг миллий ва глобал миқёсда иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини қисқартиришга, ҳамда Париж Битими мақсадларига эришишни таъминлаш йўлида мамлакатга янада кенг кўламли молиявий маблағларни жалб қилишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)