9GAG кўнгилочар ресурси вакиллари Испания чўлида беш метр баландликка эга 24 тоннали «ҳажв монументи»ни кўмиб қўйди. Унда кўплаб машҳур интернет мемлари ўйиб битилган, деб хабар беради TJournal.
Ёдгорликнинг аниқ координаталари ошкор этилмайди. Бу ғаразли кимсалар уни топа олмаслиги учун қилинмоқда.
Тошда акс этган мемлар овоз бериш йўли билан танланди. Овоз беришда 650 минг киши иштирок этди.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, инсоният маданий мероси одатда зерикарли, ва шу тош артефакт ёрдамида улар авлодларга уларнинг боболари у қадар зерикарли одамлар бўлмаганини етказмоқчи.
Плитани кўмишга жамият аъзолари тўрт кун сарфлади, тошнинг ўзи икки ой тайёрланди.
9GAG операцион директори, бир йил олдин лойиҳага келган Лилиан Леонг платформа ўз ривожи учун мустақил равишда деярли ҳеч нарса қилмаслигидан, фақат фойдаланувчиларга ишонишидан ҳайратдалигини билдирди. Шу боис монумент кўмиш билан нафақат авлодларга ёдгорлик қолдиришга, балки жамият юбилейини нишонлашга ҳам қарор қилинди.