ХХР ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Гэн Шуан брифинг чоғида Хитой Жанубий Корея ҳудудида АҚШнинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимининг ўрнатилаётганига қарши эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Биз тегишли томонларни дарҳол THAAD ўрнатилишини тўхтатишга чақирамиз», — маълум қилди Шуан.
Унинг таъкидлашича, Хитойнинг расмий нуқтаи назари ўзгармас бўлиб, Пекин ўз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида барча зарур чораларни кўришга тайёр.
Изоҳ (0)