Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида юз берган қуролли ҳужум оқибатида мамлакат полициясининг камида уч нафар ходими ҳалок бўлди, яна беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Миср ИИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмидаги Мадинат-Наср туманида иккита машина ичидаги номаълум жангарилар патрулга қарата ўқ узди. Бунинг оқибатида икки офицер ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ҳаётдан кўз юмди.
Ҳужум маҳаллий вақт билан ярим тунга 15 дақиқа қолганида (Тошкент вақти билан 03:00 да) амалга оширилди. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳужум уюштирганларни қидирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)