Германиянинг Дортмунд шаҳри яқинидаги темирйўл вокзалида тезюрар поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дюссельдорф шаҳридан Берлинга йўл олаётган ICE-945 поездининг жами учта вагони рельсдан чиқиб кетгани таъкидланмоқда. Барча йўловчилар эвакуация қилиниб, воқеа жойида вертолёт чақирилган.
Авария оқибатида икки йўловчи енгил жароҳат олгани, улардан бири шифохонага етказилгани хабар қилинмоқда. Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Дортмунд вокзали вақтинча ёпилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)