Италиянинг Alitalia авиакомпанияси директорлар кенгашининг расмий маъқуллашидан сўнг банкротлик жараёнларини бошлаб юборди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Ушбу қарор ходимлар компанияни инқироздан олиб чиқиш режасини рад этганидан сўнг қабул қилинди. Ушбу режага мувофиқ, 2 миллиард евро миқдорида рекапитализация ўтказилиши, маошлар камайтирилиши ҳамда 1,5 минг иш ўрни қисқартирилиши лозим эди.
Экспертларнинг таъкидлашича, директорлар кенгашининг қарори компания жиддий иқтисодий ва молиявий қийинчиликлар билан юзма-юз турганлигини кўрсатади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)