Шимолий Корея превентив зарба бериш мақсадида ядровий тутиб туриш кучларини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
КХДР ТИВ спикерининг сўзларига қараганда, АҚШ Шимолий Кореяга қарши санкциялар жорий этишда қатъий туриб олган экан, расмий Пхеньян ҳам жавоб чораси сифатида ядровий салоҳиятини ошириб боришда давом этади.
Унинг фикрича, АҚШ КХДРга нисбатан қўрқитиш ва шантаж сиёсатини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)