27 апрель кунги савдолар ёпилишида Amazon акцияларининг кескин ўсиши туфайли Жефф Безос дунёнинг энг бадавлат одами бўлиши учун бор-йўғи 5 миллиард доллар етмаяпти. Бу ҳақда «Insider.pro» хабар бермоқда.
Онлайн-ритейлер жорий квартал сотувлари прогнозини чоп этгандан сўнг Amazon акциялари деярли 50 долларга қимматлашди.
Мазкур хабардан сўнг компания акциялари 965 долларгача ўсди. Натижада Безос бойлиги 79 миллиард долларгача ошди. Amazon Америка бозори очилгандан сўнг ҳам ўз ютуқларини сақлаб қолса, бу кўрсаткич илк бор 80 миллиард доллардан ошиши мумкин.
Безос яқиндагина Bloomberg Billionaires кўрсаткичлари бўйича иккинчи ўринга кўтарилганди. Бу Amazon Souq онлайн-ритейлерини харид қилганлиги ҳақида маълум қилгандан сўнг амалга ошди.
Microsoft ҳамтаъсисчиси Билл Гейтс 2013 йилнинг 17 майидан буён Bloomberg рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Microsoft планшетлар сотув ҳажми ўсишининг секинлашганлигини маълум қилгандан сўнг, унинг бойлиги 200 миллион долларга камайиб, 87,1 миллиард долларни ташкил қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)