Германияда шотландиялик турист автострадада селфи тушишга уриниш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа тунги соатларда Гамбург шарқидаги Гудов коммунасида, А24 автомагистралида рўй берди. Полиция маълумотларига қараганда, уч нафар ёш йигит йўлнинг нариги томонига ўтаётиб селфи тушиш учун ўртада тўхтаган.
Уч оғайнидан бирини — 22 ёшли йигитни Audi A6 машинаси уриб кетган. Машинани 73 ёшли эркак бошқариб кетаётган эди.
Марҳумнинг дўстларига шок ҳолати туфайли тиббий ёрдам талаб этилди.
Полиция ушбу воқеадан бир муддат олдин йигитлар алкоголли ичимликлар истеъмол қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)