Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 май, душанба куни эрта тонгдан белгиланган ҳудудларнинг барчасида фавворалар сайиллари бошланди. Ўтган асрнинг энг машҳур оҳанглари, бугунги куннинг оммабоп тароналар садоси остида турли ташкилотлар ҳамда бадиий жамоаларнинг кўргазмаси ўтказилди. Кино ва театр актёрлари, томоша гуруҳларининг чиқишлари, китоб савдолари ташкил этилиб, болалар учун турли аттракционлар ўрнатилди.
Сайилга тайёргарлик жараёнида фавворалар тизими такомиллаштирилиб, бир нечтасига замонавий технологиялар ўрнатилган, мусиқали фаввора чироқлари сержило чироқларга алмаштирилган.
«Дарё» мухбири Мустақиллик майдони, Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги ҳамда Бобур кўчасидаги Енгилсаноат уюшмаси олдидаги фаввора сайилларида бўлиб, махсус фотожамланма тайёрлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)