АҚШ жануби ва марказий қисмидаги табиий офат оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1 май, душанба куни Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Американинг Техас, Миссури, Миссисипи, Арканзас, Алабама, Оклахома ва Луизиана штатларига ўтган дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик ва торнадо ёпирилди.
Табиий офат оқибатида энг кўп Техас шарқи жабрланди. Бу ерда торнадо 56 километр узоқлик ва 24 километр кенгликдаги йўлида барча нарсани учириб кетди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна 50 га яқин одам турли шикастланишлар олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)