2017 йилнинг 15—16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказиладиган «Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуидаги халқаро илмий-маданий конгресс қатор тадбирларни қамраб олади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Тадбир иштирокчиларига, шунингдек, дунёнинг турли музейларида сақланаётган Ўзбекистоннинг коллекциялари тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. Шу мақсадда лойиҳанинг ижодий гуруҳи томонидан дунёнинг 15 та музейида тасвирга олиш ишлари олиб борилди ва таниқли олимлардан интервьюлар олинди.
Конгрессда «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» эксклюзив маданий-маърифий медиа-лойиҳаси тақдимоти тадбирнинг асосий воқеасига айланиши кутилмоқда. Лойиҳа муаллифи ва раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ф. Абдухолиқов бўлса, илмий раҳбар машҳур археолог, тадқиқотчи, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзедир.
Шунингдек, профессор Эдвард Ртвеладзени 75 йиллиги билан муборак этиш тадбирнинг тантанали нуқтасига айланади.
Изоҳ (0)