АҚШ президенти Дональд Трамп 29 апрель, шанба куни ҳокимиятдаги дастлабки 100 кунини жуда сермаҳсул деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳокимиятдаги дастлабки 100 кун жуда ҳаяжонли ва маҳсулдор ўтди», — деди у Гаррисберг (Пенсильвания штати) шаҳридаги тарафдорлари митингида чиқиш қила туриб.
«Дастлабки 100 куннинг ҳар бир кунида маъмуриятим мамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун фаолият юритди. Жумладан, ажойиб кончиларимизга кўмак бериш, уларга иш ўринларини қайтариш учун иш олиб бордик. Биз тарихий тараққиётга эришдик», — таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)