Европада Биринчи май байрамига очиқ осмон остидаги энг баланд айвон очилади. Уни стратосферадан фақат суриладиган кабриолет том ажратиб туради, деб ёзади Forbes.
Москва-ситидаги «Око» осмонўпар биносида 354 метр баландликда «Тоза ҳавода» ёзги айвони ишга тушмоқда. Айвон осмонўпар бино 85-қаватида жойлашган Ruski ресторани томида жойлашган. Ресторанда юз берадиган барча ҳодисалар Гиннеснинг Рекордлар китобига киритиш учун даъвогар.
Бу ерда кириш олдидан барчага шуба тарқатиладиган энг совуқ бар, энг катта рус печи ва энг мураккаб менюни учратиш мумкин.
Ёзги айвон 1 300 квадрат метр майдонни эгаллаган ҳамда 300 ўринга мўлжалланган. Ҳозир том кўкаламзорлаштирилган ва у турли пикниклар уюштириш учун тайёр. Айвонни ёмғир, шамол ва Қуёшдан енгил йиғилувчи алюмин кабриолет том ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)